1

ИШИД ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 48 нафар шахсни ҳибсга олинди

ДУНЁ 06.04.2024, 21:49
ИШИД ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 48 нафар шахсни ҳибсга олинди

Туркия махсус хизматлари махсус операция ўтказиб, ИШИД ташкилотига алоқадорликда гумон қилинган 48 нафар шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда "Anadolu" нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳибсга олинганлар Санта-Мария черковига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда ҳам айбланмоқда. Бу ҳақда расман Ички ишлар вазирлиги баёнот берган.

Расмийлар бутун мамлакат бўйлаб аксилтеррор операциялар давом этаётганини маълум қилган. Ҳибсга олишлар сони ортиши мумкинлиги айтилган.

“ИШИД террорчилик ташкилотига қарши олиб борилган операцияларда 28 январ куни Истанбулдаги Санта-Мария черковига уюштирилган ҳужумга алоқадор бўлган 48 нафар гумондор қўлга олинди”, — деб хабар берган Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая.

Хабарда айтилишича, ҳали далиллар топилмаганига қарамай, Туркия расмийлар черковда содир этилган терактни ИШИД фаолияти билан боғламоқда. “Боздогон-21” операцияси уларнинг алоқаларини тўла фош этиш учун Истанбул ва Анқара полиция бўлимлари томонидан Хавфсизлик разведка бошқармаси ва терроризмга қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Маҳбусларнинг 30 нафари Истанбулда ушланган. Яна 18 нафари эса Анқарадаги тезкор тадбирларда ҳибсга олинган.

#ИШИД  #террорчилик   #қўлга олинди   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1