1

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 12.04.2024, 18:16
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси минтақадаги вазият туфайли Исроил ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан эҳтиёткорлик ва хавфсизлик чора-тадбирларини кўриш ҳамда доимий равишда ҳушёрлик зарурлигини эслатди.

Ушбу зиддиятли кунларда шахсий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш учун заруратсиз яшаб турган жойингизни тарк этмаслик тавсия қилинмоқда.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:
03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:
972 54 485 1397

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1