1

Туркияда ўзбекистонлик дўстини отиб ўлдирди

ДУНЁ 13.04.2024, 16:12
Туркияда ўзбекистонлик дўстини отиб ўлдирди

Туркияда ўзбекистонлик йигит дўстини отиб қўйди. Бу ҳақида мамлакатимизнинг Истанбулдаги бош консуллиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 9 апрель куни Истанбул вилояти Фотиҳ туманида содир бўлган. Туманга вақтинчалик ишлаш учун келган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари Инстаграм тармоғига тўппонча билан видео олиб жойламоқчи бўлган. 

22 ёшли С.Геббаров ҳонадоши ва ўртоғи У.Раҳматиллоев томонидан отиб қўйилган.  

С.Геббаров бош қисмига олинган ўқ натижасида ўша ерда вафот этган. У.Раҳматиллоев эса маҳаллий полиция томонидан ушланган.  

У.Раҳматиллоевнинг кўрсатмасига кўра, икки ўртоқ арафа куни биргаликда ифтор қилиб, гаплашиб ўтиришган. С.Геббаров тўппонча билан видео олмоқчи бўлган. У.Раҳматиллоев тўппончани ўқсиз деб ўйлаб билмасдан отиб қўйган.  

Вафот этган ватандошимизнинг жасадини мамлакатимизга юбориш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1