1

Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига 36-лицензияни қўлга киритди

СПОРТ 22.04.2024, 23:27
Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинларига 36-лицензияни қўлга киритди

Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубоги босқичларининг якунига кўра Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар номини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик Расулжон Абдураҳимов параллель брус йўналишидаги муваффақиятли иштироки орқали фаолиятидаги иккинчи Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Спорт гимнастикасида яна бир Париж-2024 лицензияси нақд қилинди

Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар жадвалини янгилади. Унга кўра, 2023 йил Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатининг кўпкураш дастурида муваффақиятли иштирок этган Ҳабибулло Эргашев ҳам бўлажак Олимпиада иштирокчилари қаторига қўшилди. Саралаш мусобақалари якунида франциялик атлет ҳам квалификациядан ўтди. Шу боис, мезбонлар учун ажратилган квота жаҳон чемпионати орқали йўлланма ололмаган спортчилар орасида энг яхши натижа кўрсатиб турган Ҳабибулло Эргашевга насиб этди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик йигитлар спорт гимнастикаси бўйича илк бор Олимпия ўйинларига иккита йўлланмани қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1