1

Рамзан Қодиров 18 ёшли ўғлини спорт вазири этиб тайинлади

ДУНЁ 22.05.2024, 09:26
Рамзан Қодиров 18 ёшли ўғлини спорт вазири этиб тайинлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Ахмат Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Рамзан Қодировнинг ўзи маълум қилди.

Ахмат Қодиров сўнгги уч ой давомида Чеченистон ёшлар ишлари вазири лавозимини эгаллаб келган. Энди вазирликка Рамзан Висмуродов раҳбарлик қилади, деди Қодиров.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимида ишлаб келган Исо Ибрагимов Чеченистон раҳбари ва ҳукумати маъмурияти раҳбари ўринбосари лавозимига ўтказилди, деб хабар берди республика раҳбари.

Ахмат Қодиров ноябрь ойида 19 ёшга тўлади. 2023 йил ноябрь ойида у жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. У 2024 йил февраль ойида Республика ёшлар масалалари бўйича вазир лавозимини эгаллаган ва шу билан бирга республиканинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1