1

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 35 млрдга етди

ИҚТИСОДИЁТ 31.05.2024, 09:05
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 35 млрдга етди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоботида қайд этилиши, Ўзбекистоннинг давлат қарзи ўтган йил давомида 5,7 миллиард долларга кўпайиб, 34,9 миллиард долларни ташкил этган.

Давлат ташқи қарзи 2023 йилда 3,73 миллиардга ошиб, 29,64 миллиард долларга етган. Бу маблағнинг 23,91 миллиард доллари ҳукумат номидан жалб қилинган, 5,72 миллиард доллари эса Ўзбекистон томонидан кафолатланган.

Давлат ички қарзи 1,97 миллиард долларга ошиб, 5,29 миллиард долларни ташкил этган. Шундан 1,78 миллиард доллар (21,9 триллион сўм) давлат қимматли қоғозлари, 3,51 миллиард доллари давлат томонидан кафолатланган ички қарздир.

Ўзбекистон Давлат қарзи 2024 йилнинг биринчи чорагида яна 417 млн.долларга ошиб, 35,3 млрд.долларга етган.  

Биринчи чоракда Давлат қарзининг кўпайиши ички қарз ҳисобига рўй берган. Ички қарз охирги 3 ойда 597 млн.долларга кўпайиб, 5,9 млрд.долларга етган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1