Бундан бир неча кун аввал Олмаота шаҳрида қўлга олинган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси ўз иш жойига қайтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, шу йил 6 июнь куни Олмаота шаҳрида 27 нафар юртдошларимиз ноқонуний ишлаганлиги ва Қозоғистон ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузганликда гумон қилиниб ушланган. Улар Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан ўтказилган "Нелегал" республика фавқулодда профилактика тадбири давомида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат бўйича Олмаота шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Қозоғистоннинг ваколатли органларига тегишли сўров юборилди. Олмаота полицияси билан алоқа ўрнатилиб, Бош консулхона томонидан керакли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда 27 нафар ўзбекистонлик ишчилар ўз иш жойларига қайтарилди. Улардан 4 нафарига меҳнат миграцияси соҳаси бўйича қонунчиликни бузганлиги учун суд томонидан маъмурий жавобгарлик тайинланган.






