1

Ўзбекистоннинг олтин захираси май ойида 278 млн долларга кўпайди

ИҚТИСОДИЁТ 10.06.2024, 14:54
Ўзбекистоннинг олтин захираси май ойида 278 млн долларга кўпайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари май ойида 1,5 млрд долларга ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.

Расмий захира активлар 1 июнь ҳолатида 36,634 млрд долларни ташкил қилган. Бу бир ойда 1,526 млрд долларга ошди, деганидир.

Халқаро захиралар ўсишида хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) ўтган ойига нисбатан 1,245 млрд долларга ортгани асосий роль ўйнаган. Шундай қилиб, валютадаги активлар 1 июнь ҳолатида 9,266 млрд долларга тенг бўлди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми қарийб 100 минг трой унцияга камайиб, 11,4 млн трой унцияни ташкил қилди. Бироқ, физик ҳажми камайганига қарамасдан олтин захиралар 278 млн долларга кўпайган ва жами 26,812 млрд долларга тенг бўлган.

Шунингдек, хорижий валютадаги бошқа активлар ҳам қарйиб 50 млн долларга кўпайиб, 89,4 млн долларгача етган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1