Россия мигрантларни назорат қилишнинг замонавий услубларига ўтмоқда. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон хабар бермоқда.
Президент ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар кенгаши аъзоси Владимир Волохнинг сўзларига кўра, Россияда меҳнат мигрантлари, иш берувчилар ва миграция қонунларини бузган фуқароларнинг алоҳида реестрлари тузилади. Бу ҳам миграция жараёнларини назорат қилишни осонлаштиради ва меҳнат мигрантлари учун ҳам қулайликлар яратади.
13.06.2024 20:31