АсосийDunyo
1388

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси вафот этди

'Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчиси вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Василевич Фен вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Виталий Фен бутун умрини Ватанимизга хизмат қилишга бағишлаган атоқли давлат арбоби, спорт устаси ва профессионал дипломат эди. У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди ҳамда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Унинг кўп йиллик фаолияти Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларининг мустаҳкамланишида ўчмас из қолдиради.

Виталий Василевич Фен “Фидокорона хизматлари учун” ва “Меҳнат шуҳрати”, шунингдек, Жанубий Кореянинг “Гвангхва” орденлари билан тақдирланган”, — дейилади вазирлик хабарида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар