АсосийИҚТИСОДИЁТ

Бизнесни ривожлантириш банки ташаббуси билан “Ёш тадбиркорлар” Республика форуми ўтказилди (фото)

Бугун, 20 июнь куни  “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан “Ёшлар – кела...

Бугун, 20 июнь куни  “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ташаббуси билан “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамда “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамкорлигида “Ёш тадбиркорлар” Республика форуми ўтказилди. Унда ёш тадбиркорлар, ёш фермерлар, ёш стартапчилар, масъул ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Форум доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳузуридаги Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси томонидан ёш тадбиркорлар маҳсулотлари ва ёш стартапчиларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сонли қарори асосида бизнес лойиҳалари банк томонидан молиялаштирилган ёш тадбиркорлар иштирок этди.  

"Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидан келдим. Келинлар сарполари, совундан ясалган ифорли гуллар, тақинчоқлардан ясалган сумкачалар каби 10 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқараман. Қўл остимда уч нафар ишчи, 25 дан ортиқ шогиртларим бор. Бизнесни ривожлантириш банкидан 100 миллион гаровсиз кредит олиб, керакли ускуналар сотиб олдим, иш жойимизни жиҳозлатдим. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп", – дейди 25 ёшли тадбиркор Нилуфар Гулбоева.  

Форум  ёш тадбиркорлар ва ёш стартапчиларни қўллаб-қувватлаш, улар учун мулоқот платформасини яратиш, ёшларни бизнесга жалб қилиш ва уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришни жадаллаштириш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашиш мақсадида ташкил этилди.

"Давлатимиз раҳбарининг қарори асосида Бизнесни ривожлантириш банки кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастурининг асосий таянч банки сифатида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, банкимиз ҳамкорлар билан биргаликда "Ёш тадбиркорлар" форумини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Бизнинг мақсадимиз ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштиришда фаол иштирок этиш. Ўтган вақт мобайнида банкимиз томонидан 2 600 нафардан ортиқ ёш тадбиркорларга 239 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Бугун форумда 28 нафар тадбиркорнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Улар банкимиз томонидан ташкил этилган кичик бизнесга кўмаклашиш марказларида ўқиган, имтихон топшириб сертификат олган ёшлар. Биз уларни янги-янги лойиҳаларни амалга оширишга чорлаяпмиз. Зеро ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга тайёрмиз",– дейди Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов.  

 

 

Тадбир сўнггида  иштирокчилар  ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида ҳали фойдаланилмаётган ресурслар мавжудлигини билдиришиб, ёшларни бизнесга  фаол жалб қилиш бўйича  ўзаро фикр алмашдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 05.07.2024 04:00

    “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

     “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида KPMG халқаро компанияси билан ҳамк...

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 04.07.2024 11:15

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2024 15:45

    Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди

    Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 01.07.2024 11:21

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    ИҚТИСОДИЁТ 28.06.2024 11:07

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июлда амалда бўладиган қиймати...