АсосийИқтисодиёт

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳа...

Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотларни тақдим этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд.

Харид қилинган дори воситалари учун истеъмолчиларга берилган фискал чекларда кўрсатилган МХИК асосида аҳолининг тиббий препаратлар учун қанча маблағ сарфлаётгани тўғрисида маълумотлар шаклланади.

Жорий йилнинг 5 ойида дори воситалари учун энг катта харажатлар Тошкент шаҳри (2,1 трлн сўм), Самарқанд (986,9 млрд сўм) ва Тошкент вилоятларида (663,4 млрд сўм) қайд этилган.

Пойтахт кўрсаткичлари йирик тиббиёт муассасаларининг айнан ушбу ҳудудда жойлашганлиги ҳисобига шаклланган.

Республика ҳудудлари кесимида энг кам харажатлар Жиззах (201,3 млрд сўм), Навоий (191,6 млрд сўм) ва Сирдарё (170 млрд сўм) вилоятларига тўғри келган.

Юқоридаги рақамлар ва ҳар бир ҳудудда рўйхатга олинган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда йил бошидан ўртача бир киши дори воситаларига:

Тошкент шаҳрида – 750 минг сўм;

Бухоро вилоятида – 277 минг сўм;

Самарқанд вилоятида – 245,1 минг сўм сарфлаган.

Январ-май ойларида аҳоли жон бошига нисбатан камроқ харажатлар қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Қашқадарё вилоятида – 120 минг сўм;

Қорақалпоғистон Республикасида – 118 минг сўм;

Сурхондарё вилоятида – 114 минг сўм.

Бундай маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида нафақат вилоятлар, балки ҳар бир туман ва маҳалла кесимида шаклланади.

Фискал чеклар маълумотлари таҳлилига кўра, энг кўп маблағ қуйидаги касалликларни даволаш учун мўлжалланган дори воситаларига сарфланган:

1. юрак-қон томир касалликлари;

2. инфецион касалликлар;

3. оғриқ қолдирувчи восита;

4. асаб тизими касалликлари;

5. ошқозон-ичак касалликлари;

6. нафас олиш йўллари касалликлари;

7. таянч-ҳаракат тизими;

8. томоқ-бурун касалликлари;

9. жигар касалликлари.

Дори воситалари мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим. Дори воситалари маркировкасининг ҳақиқийлигини Soliq мобил иловаси орқали текшириш мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 05.07.2024 04:00

    “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди

     “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ  тизимида KPMG халқаро компанияси билан ҳамк...

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 04.07.2024 11:15

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 01.07.2024 15:45

    Шакар, цемент ва буғдой нархи тушди

    Ўтган ҳафта давомида, яъни 24 – 30 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржа...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 01.07.2024 11:21

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июлда амалда бўладиган қиймати...

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Иқтисодиёт 28.06.2024 11:07

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 июлда амалда бўладиган қиймати...