1

Самарқандда ўгай ота 6 ёшли фарзандини камар билан аямай калтаклади (видео)

ЖАМИЯТ 28.06.2024, 12:05
Самарқандда ўгай ота 6 ёшли фарзандини камар билан аямай калтаклади (видео)

Ижтимоий тармоқларда эркак кичик ёшдаги болани камар билан калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Болалар омбудсманининг аниқлашича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида содир бўлган. 

1988 йилда туғилган эркак Ш.Н. ўзи билан бирга 2024 йилдан шаръий никоҳда бўлган аёлнинг 6 ёшли фарзандини яшаш хонадони ҳовлисида камар билан калтаклаган. Ҳолат юзасидан 24 июнь куни терговга қадар текширув бошланган. Вояга етмаган Е.О.да тан жароҳатлари аниқланиб, ҳозирда болага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу борада суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Зўравон эркак Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтказилганда, унинг руҳиятида ўзгаришлар борлиги аниқланиб, вилоят руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Боланинг ҳолати юзасидан суд-психиатрик экспертиза тайинланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1