1

“Илмий кенгаш барча билдирилган талаб ва таклифларни кўриб чиқади ва зарурат бўлса ўзгартириш киритади”

ЖАМИЯТ 04.07.2024, 18:40
“Илмий кенгаш барча билдирилган талаб ва таклифларни кўриб чиқади ва зарурат бўлса ўзгартириш киритади”

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов ўтказилаётган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” Ўзбекистон олимлари форумининг ялпи мажлисида форум доирасида таклиф киритаётган олимлар ҳақида гапирди.

"Бир нарсани айтмоқчиманки, бир қатор олимлар келиб бизни фикрларимизни эшитишмади.  Нима учун бизга қулоқ солишмаяпти деган саволларига бундай фикрдан йироқ бўлинглар, дедим. Чунки, форумни ташкил қилишдан мақсад ҳам талаб ва таклифларни ўрганиш. Шунча олимлар бекордан бекорга йиғилмади, шунча ОАВ вакиллари ишлаяпти. Эътибор берган бўлсаларинг ҳар бир форумда видео билан биргаликда овозлар ҳам аудио форматда ёзиб олинмоқда. Илмий кенгаш барча билдирилган талаб ва таклифларни кўриб чиқади ва зарурат бўлса ўзгартириш киритади. Шу учун барчадан илтимос қилардимки, хавотир олманглар барчани фикри инобатга олинади",–дейди Фирдавс Абдухолиқов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1