АсосийЖамият
430

Наманганда Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди

Топилмалар орасида XI ва XIV асрга оид ноёб қилич,  Бақтрия ва Хитой тангалари ҳам бор.

'Наманганда Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди'ning rasmi

Наманганда XI ва XIV асрга оид ноёб қилич,  Бақтрия ва Хитой тангалари,  Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди.

Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўн ададга ортди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати. 

Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич,  жангдан чиққан ҳолатда сақланган.  У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган.  Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир. 

Иккинчи аслаҳа эса XIV асрга оид бўлиб,  уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган. 

Бақтрия тангаси 475-600 йилларга оид.  Хитой тангаси эса XIX асрга оид бўлиб,  уни тарихчи олим Шерали Қўлдошев батафсил тадқиқ этди. 

Учта нодир китоб эса,  илм-маърифатга,  фалсафа ва тарихга оид бўлиб,  унда ноёб илм битилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар