АсосийЖамият

"Ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёрлар оширилишига асос йўқ"

Энергетика вазирлиги ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмаслигини айтди.

'"Ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёрлар оширилишига асос йўқ"'ning rasmi

Ўзбекистонда яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт/соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда аҳоли учун 2024 йил 1 майдан жорий қилинган электр энергияси истеъмолининг 200 кВт/соат ойлик базавий меъёри эътирозларга сабаб бўлаётганди. Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотларининг бу масала юзасидан расмий баёноти эълон қилинди.

Қайд этилишича, маиший истеъмолчиларга электр энергияси учун бир ойлик истеъмолнинг "базавий меъёрлари" тасдиқланишидан асосий мақсад истеъмолчиларда электр энергияси истеъмоли самарадорлигини ошириш, давлат томонидан аҳолининг харажатини қоплашга ажратилаётган маблағларни тўғри ва манзилли тақсимлаш ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, 2024 йилда республика аҳолиси томонидан жами 21,2 млрд кВт/соат электр энергияси истеъмол қилиниши режалаштирилган. Шундан, йил давомида ўртача ойлик истеъмоли 200 кВт/соатгача бўлган истеъмолчилар жами абонентларнинг 60 фоизини ташкил этади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда электр энергияси истеъмоли йил давомида кескин ўзгармаслигини инобатга олиб, йил давомида бир хил базавий меъёр жорий қилинган.

Таҳлилларга кўра, 2024 йил июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилганли аниқланди. Бундан кўринадики, истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган.

"Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт/соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас", — дейилади баёнотда.

Вазирлик иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) бир қанча компенсация турлари тақдим этилаётганини билдирди.

Хусусан:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АТ "Халқ банки" билан биргаликда ноябрь ойида 270 минг сўм бир марталик моддий ёрдам ўтказиб беради;
электр энергияси учун ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
Бунда компенсация тўловлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади. Масалан, электр энергияси учун ойлик истеъмоли 350 кВт/соат бўлган эҳтиёжманд хонадон 200 кВт·соатдан ошган 150 кВт/соатгача 67 минг сўм миқдорда компенсация олади.

Эндиликда давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар тўғридан-тўғри фақатгина эҳтиёжманд оилалар, ногирон ва ҳақиқатда муҳтожлар учун йўналтирилади.

Баёнотда ижтимоий тармоқларда электр ҳисоблагичлар аҳолига ортиқча истеъмол ва пул ҳисоблаётгани тўғрисида маълумотларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Маълум қилинишича, ушбу мурожаатларнинг ҳар бири Энергетика вазирлиги ҳамда тизим ташкилотлари томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳар бир мурожаат жойига чиққан ҳолда муаллифлар иштирокида ўрганилмоқда. Ўрганиш жараёнида истеъмолчиларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилиб, техник сабабларга кўра юзага келган хатоликлар аниқланганда тўлиқ бартараф этилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.

    'Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда маст ҳайдовчи тунги тинчликни бузди

    Миробод туманида Malibu ҳайдовчиси маст ҳолда фуқароларни ҳақорат қилган.