АсосийЖАМИЯТ

Президент бугун Бухорога боради

Вилоятни комплекс ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.

'Президент бугун Бухорога боради'ning rasmi

Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ташриф давомида Президент ҳудудда тарихий меросни асраш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади. Шунингдек, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар кўздан кечирилади.

Икки кунлик ташриф доирасида қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилиш ишларига старт бериш маросимларида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар