АсосийСиёсат
535

Агриппина Шин ректор лавозимига тайинланди

Олий таълим тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

'Агриппина Шин ректор лавозимига тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.

Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.

Элдар Садикович Юлдашев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.

Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар