АсосийДунё

Сингапурда 16 хил ҳашаротни ейишга рухсат берилди

Улар орасида чигиртка, ун митаси, асалари, ипак қурти, куя ва бир неча хил қўнғиз турлари бор

'Сингапурда 16 хил ҳашаротни ейишга рухсат берилди'ning rasmi

Сингапур озиқ-овқат агентлиги (SFA) 16 хил ҳашаротни овқат сифатида истеъмол қилишга рухсат берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Овқат сифатида истеъмол қилишга рухсат берилганлари орасида чигиртка, ун митаси, асалари, ипак қурти, куя ва бир неча хил қўнғиз турлари бор.

"SFA мувофиқлаштирувчи органлар томонидан тақиқланмаган ҳашаротлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импортига рухсат берди. Бу ҳашаротлар одамлар ёки озиқ-овқат ишлаб чиқариладиган ҳайвонлар томонидан ейилиши мумкин", — дейилади агентлик тақдим этган ҳужжатда.

Ҳашаротларнинг "ёввойи табиатдан йиғиб олиниши"га рухсат берилмаган. Ҳашаротлар ваколатли орган томонидан тартибга солинадиган биноларда етиштирилади.

Дунёнинг кўп қисми учун Сингапурда ҳашаротларни истеъмол қилиш янгилик бўлиб қолмоқда. Тадқиқотчилар ҳашаротларнинг 2100 дан ортиғи витаминлар ва минералларга бой, юқори протеиннинг барқарор манбаи бўлиб хизмат қилишини аниқлаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Эрон ИИҚК F-35 урилганини маълум қилди, видео тарқатилди'ning rasmi

Дунё Бугун 05:46

Эрон ИИҚК F-35 урилганини маълум қилди, видео тарқатилди

Бу ҳақда ИИҚК баёнотига таяниб, “Fars” ахборот агентлиги хабар берди.

'Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди'ning rasmi

Дунё Бугун 04:05

Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди

АҚШ Сенати қонунчиларнинг Президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини чеклаш бўйича таклифини қўллаб-қувватламади.

'Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди'ning rasmi

Дунё Бугун 04:05

Сенат Трампнинг Эронга қарши ҳаракатларини чеклашни рад этди

АҚШ Сенати қонунчиларнинг Президент Дональд Трампнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини чеклаш бўйича таклифини қўллаб-қувватламади.

'Путин Ларижоний ўлимига муносабат билдирди: “У Россиянинг ҳақиқий дўсти эди”'ning rasmi

Дунё 19.03.2026 03:50

Путин Ларижоний ўлимига муносабат билдирди: “У Россиянинг ҳақиқий дўсти эди”

Эрон томони Ларижонийнинг Исроил ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади.

'Исроил Эрон разведкаси раҳбари ўлдирилганини эълон қилди'ning rasmi

Дунё 18.03.2026 13:53

Исроил Эрон разведкаси раҳбари ўлдирилганини эълон қилди

Хатиб 2021 йилдан Эрон Разведка вазири эди ва янги Олий раҳнамосига энг яқин шахслардан бири ҳисобланар эди.