АсосийСиёсат

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя энди битта тизимда бўлади

Президент камбағалликни қисқартириш бўйича тизимни ўзгартириш зарурлигини айтди.

'Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя энди битта тизимда бўлади'ning rasmi

Камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.n Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.

Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.

Бошқа янгиликлар