7-12 июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган "Олтин қоракўз" 36-халқаро фолклор халқ рақс фестивалида Ўзбекистон делегацияси 1-ўринни олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, фестивалида дунёнинг 20 дан ортиқ давлатлари қаторида Ўзбекистон давлат филармониясининг "Навбаҳор" рақс ансамбли ҳамда "Бек" доирачилар ансамбли иштирок этишди.
6 кун давом этган танловда:
1-ўрин Ўзбекистон делегациясига;
2-ўрин Туркманистон делегациясига;
3-ўрин Болгария делегациясига насиб этди.
Маълумот учун: "Олтин қоракўз" фестивали 62 маротаба ўтказилган бўлиб, 36 йилдан буён конкурс сифатида ташкил этиб келинмоқда. Фестивалнинг 62 йиллик тарихида Ўзбекистон илк бор 1-ўринни эгаллади.