АсосийСиёсат

10 нафар ҳоким ишдан олинди, яна 28 нафар ҳоким интизомий жазога тортилади

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

'10 нафар ҳоким ишдан олинди, яна 28 нафар ҳоким интизомий жазога тортилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш юзасидан биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар ва келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Таҳлиллар кўрсатишича, 2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди, саноат – 7,8 фоизга, қурилиш – 10,1 фоизга, хизматлар – 12,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги – 3,8 фоизга ўсди.

Бюджет даромадлари ҳам 113 триллион сўмга етиб, 14 фоизга ўсди.

Умуман, йил бошидан буён республикада яратилган қўшилган қиймат 567,4 триллион сўмга етди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 94 триллион сўмга кўп.

- Ютуқларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин. Дунёдаги оғир шароитга қарамасдан барқарор иқтисодий ўсиш йўлида аниқ натижаларга эришаяпмиз.

Буни Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, ҳамкор давлатлар раҳбарлари, рейтинг ташкилотлари, йирик инвесторлар ҳам эътироф этаяпти, - деди давлатимиз раҳбари.

Бунга муносиб ҳисса қўшаётган тармоқ, вилоят ва туманларга, тадбиркорларга алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Шу билан бирга, фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифи қўллаб-қувватланди.

    Бошқа янгиликлар