АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Шунингдек, президентлар рафиқалари Қибрай туманидаги "Имкон" реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюришди.

'Ўзбекистон ва Қирғизистон биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат Биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарованинг учрашуви бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарларининг рафиқалари қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Биринчи хонимлар Қибрай туманидаги "Имкон" реабилитация марказига эга ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига ҳам ташриф буюрдилар. Бу ерда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга реабилитация хизматлари кўрсатилади. Лойиҳа доирасидаги биринчи муассаса 2019 йилда Нукусда, кейин Қарши ва Зарафшонда очилган, келажакда бутун республика бўйлаб ташкил этиш режалаштирилган.

Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова болалар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, ушбу эзгу ғояни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 10 дан ортиқ муҳим ҳужжат имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 08:47

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 10 дан ортиқ муҳим ҳужжат имзоланди

    Икки мамлакат товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжондаги "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.07.2025 22:36

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжондаги "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ташриф чоғида Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ушбу йирик халқаро сайёҳлик маркази фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Боку шаҳрида янги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйди'ning rasmi

    Сиёсат 02.07.2025 21:03

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Боку шаҳрида янги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйди

    8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этадиган улкан мажмуа барпо этилади.

    'Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев “Загулба” қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 02.07.2025 18:20

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев “Загулба” қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказди

    Шунингдек, Европага электр энергиясини экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлашни жадаллаштиришга келишиб олинди.

    'Ўзбекистон етакчиси Илҳом Алиев билани нимани муҳокама қилмоқчи?'ning rasmi

    Сиёсат 02.07.2025 11:44

    Ўзбекистон етакчиси Илҳом Алиев билани нимани муҳокама қилмоқчи?

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжон етакчисининг таклифи билан мамлакатга жўнаб кеди.