Телеграм ижтимоий тармоғида Яшнобод туманида жойлашган “Ғалабанинг 40 йиллиги” бекати қулаб тушганлиги муҳокамаларга сабаб бўлди. Тарқалган хабарларга кўра, бекат қурилганига энди бир неча кунлар бўлган.
Ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу бекатдан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган 11 та автобус йўналиши ҳаракатланади. Юқоридаги ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар етмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.