Бирлашган Араб Амирликлари Ғазога вазиятни тартибга солиш учун ҳарбий куч жўнатишга тайёрлигини эълон қилди. Бу ҳақда Замон.уз хабар берди.
БАА Ғазодаги кўп миллатли “барқарорлаштириш” миссиясини амалга ошириш учун анклав ҳудудига қўшинларини киритишга тайёрлигини билдирган. Шу тариқа Абу-Дабидаги ҳукумат Ғазога қўшинларини киритишни таклиф қилган дунёдаги биринчи мамлакатга айланган.
Бирлашган Араб Амирликларининг Ташқи ишлар вазирлигидаги махсус вакили Лана Нуссейба, агар АҚШ миссияга бошчилик қилса ва Фаластин давлатини барпо этиш йўлидаги қадамларни қўллаб-қувватласа, БАА ўз кучларини Ғазога жойлаштириши мумкинлигини айтган.
“БАА араб давлатлари ва халқаро ҳамкорлар билан бирга ъбарқарорлаштиришʼ кучларининг бир қисми сифатида ҳаракат қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Мамлакатимиз Ғазодаги фожиа давом этишини хоҳламайди. Қўшма Штатлар вазиятни тартибга солиш учун ушбу ташаббусни ўз қўлига олиши керак”, деган Лана Нуссейба.