АсосийЖамият

Сирдарёда ёш болани урган сотувчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди

Безорилик иши Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилади.

'Сирдарёда ёш болани урган сотувчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида 12 ёшли болани юзига тарсаки урган дўкон сотувчиси ҳақида хабар берилган эди.

Ҳолат бўйича Болалар омбудсмани қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинигича, олиб борилган терговга қадар текширув давомида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.А. (эркак киши) жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик содир қилган хатти-ҳаракатлари учун МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди.

    Бошқа янгиликлар