Бугун, 23 июль куни Тошкентда эркак киши юзини беркитиб, аёллар кийимини кийиб олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсов darakchi.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, бугун 23 июль куни Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ сафдор ходими А.Тўйчиев хизмат йўналишда Қўйлиқ деҳқон бозори ерости йўлида шубҳа уйғотган юзини беркитган аёл кишини тўхтатиб, шахсига аниқлик киритиш мақсадида текширганида 1981 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи эркак жинсига мансуб М.У. эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу шахснинг бундай ҳаракатларини асл сабаби ўрганилмоқда.