Украина Россия билан мулоқотга тайёргарлик кўрмоқда.Бу ҳақида Украина ташқи ишлар вазири маълум қилди, дея хабар бермоқда zamon.uz.
“Украина Россия билан мулоқот ва музокараларда иштирок этишни истайди ва уларга тайёргарлик кўрмоқда. Музокаралар оқилона ва мазмунли бўлиши, адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришишга қаратилган бўлиши керак”, — деди Дмитрий Кулеба Гуанчжоуда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан музокаралар чоғида.
Учрашув уч соатдан ортиқ давом этган.
“Томонлар нафақат икки томонлама муносабатларни, балки тинчлик режасини ҳам муҳокама қилган”, — дейилади маҳаллий нашр хабарида.
Маълумот учун, Кулебанинг Хитойга ташрифи 26 июлга қадар давом этади.