АсосийДунё

Россияда YouTube тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкин

Бу “Россияга қарши хостинг сиёсати” билан изоҳланди.

'Россияда YouTube тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкин'ning rasmi

Давлат Думасининг Ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Александр Хинштейн ўзининг Telegram-каналида мамлакатда YouTube платформаси орқали маълумотларни юклаш тезлиги 70 фоизга секинлашиши мумкилиги ҳақида ёзди, дея хабар бермоқда zamon.uz.

 “Яқин кунларда YouTube'ни компьютерларда фойдаланганда юклаб олиш тезлиги 40 фоизга, кейинги ҳафта охирига келиб эса 70 фоизга пасайтирилиши мумкин. Бу чора ҳозирча мобил интернет орқали фойдаланишга таъсир қилмайди”, — дея маълум қилди у. 

 Унинг ёзишича, видеохостинг ишини секинлаштириш россиялик фойдаланувчиларга эмас, балки YouTube маъмуриятига қарши қаратилган мажбурий қадам бўлиб, бу билан Россия расмийлари видеохостинг ишига таъсир ўтказишга уринаётганини билвосита тан олади. Давлат Думаси депутати YouTube'нинг Россияда чекланишини “Россияга қарши хостинг сиёсати” билан ҳам боғлайди.

 Маълумот учун, Россияда YouTube'нинг кенг кўламли секинлашиши 12 июлда бошланди - кейин “Ростелеком” буни Google ускуналарининг эскириши билан боғлаган эди.

    Бошқа янгиликлар