АсосийДунё

Ойда сув борлиги аниқланди

У зонд олиб тушган тупроқ намуналаридан топилган.

'Ойда сув борлиги аниқланди'ning rasmi

Хитойнинг “Чанъэ-5” зонди томонидан тўпланган Ой тупроғи намуналарида сув излари топилди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Зонд 2020 йилда ўз миссиясини якунлаб, Ойдан Ерга тош ва тупроқ намуналарини олиб келганди. Олимлар намуналарни таҳлил қилиш учун инфрақизил детектордан фойдаланишди, бунда сув излари борлиги аниқланди.

Аввалроқ NASA Ойда сув борлигини тасдиқлаган ва сув излари 1960-1970-йилларда тўпланган намуналарда ҳам топилганди. Бироқ “Чанъэ-5” томонидан тўпланган намуналар анча юқори кенгликлардан олинган бўлиб, Ой юзасида сув қай ҳолатда мавжудлиги ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.

    Бошқа янгиликлар