Фарғона тумани “Водил чинори” халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Турсунали полвон Мамажонов 75 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Қалампир" интернет-нашри хабар қилди.
"Турсунали Мамажонов 1949 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Марҳум Фарғона вилояти ҳайвонот боғи ташаббускори, фахрий эколог бўлган. Узоқ йиллар мобайнида Шоҳимардонда томошалар кўрсатиб келган. 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган" дейилади хабарда.