АсосийЖамият

Самарқандда ИИБ ходимини уриб, тепган уч киши қамоққа олинди

Зўравон фуқаролардан бири аёл киши бўлган

'Самарқандда ИИБ ходимини уриб, тепган уч киши қамоққа олинди'ning rasmi

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 2024 йил 23 июль куни соат 17:30 ларда Самарқанд шаҳар Сиёб маҳалласида яшовчи фуқаро навбатчилик қисмининг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, Оқдарё тумани  “Наврўз” маҳалласи Зарафшон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида нотаниш фуқаролар унга тегишли “Nexia-3” русумли автомашинасининг ойналарини синдириб, ўзини уриб, тан жароҳати етказганлигини маълум қилган.

 Чақирувга асосан Оқдарё тумани ички ишлар бўлими инспектори катта лейтенант Ўткир Бурқиев воқеа жойига етиб бориб, жанжал қилган фуқароларни “Наврўз” маҳалласида жойлашган хизмат хонасига олиб боради. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида мурожаат қилган фуқаро билан суҳбатлашиб турган вақтида қўрқоқ олдин мушт кўтарар деганларидек, ҳуқуқбузарлар 35 ва 19 ёшли йигитлар ҳамда 45-50 ёшлар атрофидаги аёл  “нима учун хизмат хонасига биринчи бизни киритмайсан, биз ҳам “102” рақамига мурожаат қилганмиз”-дея жанжал кўтаради. Инспектор ишига халал бермай туришини, навбат билан гаплашишини айтган вақтида улар ходимни ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, хонадан чиқиб кетади. Инспектор уларга кетиб қолмаслигини, қолаверса ҳолат бўйича тушунтириш хатлари олиши лозимлигини айтган вақтида, аёл киши келиб ходимнинг кийимидан тортиб қаттиқ ҳақоратлайди. Жаҳл келса, ақл кетади нақлига мувофиқ,  ғазаби қайнаган икки эркак муштига зўр бериб,  шу вақтда профилактика инспекторини уриб, тепади ва йиқитиб танасининг турли жойларига тан жароҳати етказади.

 Шундан сўнг уччала фуқаро ҳам ўзларига тегишли бўлган автомашинага ўтириб, воқеа жойидан кетиб қолади. 

 Мазкур ҳолат юзасидан  Оқдарё туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда 3 нафар гумонланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 15:29

    Японияда ўқиш, ишлаш ва яшаш ҳақида маълумот берувчи портал ишга тушди

    Миграция агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан Japan Career портали ишга туширилди.

    'Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 13:40

    Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича университет ташкил этилади

    Президентининг 2025 йил 20 январдаги “Cyber university” давлат университетини ташкил этиш тўғрисида қарори қабул қилинди.

    'Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 13:03

    Трамп Украинада тинчлик ўрнатиш учун Путинга босим ўтказиши мумкин(ми?)

    Оқ уй раҳбари, агар Владимир Путин урушни тугатиш бўйича музокаралардан бош тортса, Россияга қарши янги санкциялар жорий этишини айтди.

    'Тошкентда адвокат ва юрист ушланди'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 11:57

    Тошкентда адвокат ва юрист ушланди

    Улар 10 йилга қамалган шахснинг жазо муддатини 4 йилга камайтириб бермоқчи бўлган.

    'Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 10:36

    Қозоғистондан Ўзбекистонга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташилаётгани аниқланди

    Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали АИ-92 маркали бензин олиб ўтилган.

    'Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади'ning rasmi

    Жамият 22.01.2025 09:14

    Энди криминоген вазият оғир маҳаллалар номма-ном шакллантирилиб, президентга ахборот бериб борилади

    2025 йилда “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа этиб белгиланди.