Эронда Хамас сиёсий бюросининг ўлдирилган раҳбари Исмоил Ҳания учун уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси баёнот берди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.
“Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Фаластиннинг мазлум ва қаршилик кўрсатаётган халқига ҳамда Ҳания оиласи аъзоларига ҳамдардлик билдириб, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари бутун Эрон бўйлаб умумий мотам эълон қилади”, — дейилади Вазирлар Маҳкамаси хабарида.
Ижроия ҳокимияти баёнотда, "бу қотиллик Исроил томонидан яна бир жиноят бўлган". Шунингдек, исёнчи ҳутийларнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракати назорати остидаги Фаластин ва Яман ҳудудларида ҳам мотам эълон қилинган.