Бу ҳақида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.
1963 йилда туғилган Т.А. ўзининг “Нексия-2” русумли транспорт воситасини Балиқчи туман маркази томонидан бошқариб келаётиб, асосий йўлдан келаётган “Зил-130” юк автомашинасини ўтказиб юбормасдан, чап тарафга буриб юборган.
Оқибатида, “Зил-130” автомашина ҳайдовчиси тормоз босишга улгурмасдан “Нексия-2” автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида, “Нексия-2” автомашина ҳайдовчиси туман шифохонасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳати туфайли вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.