АсосийДунё

Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди

Бу бўйича янги тадқиқот натижалари эълон қилинди.

'Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди'ning rasmi

Глиобластома — мия саратонининг агрессив тури. У одатда жуда тез кучайиб, ўз вақтида даволанмаса, соғлом нерв ҳужайраларига ҳужум қилади ва когнитив функцияни бузади. Оқибатда бора-бора беморга дори-дармонлар таъсир қилмай қўяди. Бу ҳақида zamon.uz хабар бермоқда.

Буюк Британиянинг Кембриж университети ва Ирландиянинг Тринити биотиббиёт фанлари институти олимлари худди шу хавфли ўсмаларга қарши самарали курашиш усулини топди.

Тадқиқот донорлардан олинган Глиобластоматўқималари намуналарида ўтказилди. Маълум бўлишича, электр токи орқали организмдаги NK-ҳужайралар (табиий қотил ҳужайралар)нингмиядаги саратон ўсимталарини йўқ қилиш "қобилият"ини ошириш мумкин. 

Буни тасдиқлаш учун лаборатория шароитида “табиий қотил ҳужайралар”га электр майдонини ҳосил қилувчи қурилма ёрдамида таъсир кўрсатилди ва кутилган натижага эришилди. 

Айтиш жоизки, NK-ҳужайралар туғма иммунитетнинг ишлашида иштирок этадиган лимфоцитлардир. Олимларнинг таъкидлашича, NK-ҳужайра терапияси кўпинча саратоннинг оғир турларини муолажа қилишда қўлланилади.

Тадқиқотчилар хулосасига кўра, электр майдони орқали даволаш, иммунотерапия ва онкологик касалликларга қарши курашишнинг бошқа усуллари комбинацияси Глиобластома билан оғриган беморларнинг соғайиш имкониятини сезиларли даражада ошириши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Венгрия парламенти мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини яна олти ойга узайтирди'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 20:34

    Венгрия парламенти мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини яна олти ойга узайтирди

    Қарор Украинадаги қуролли можарога боғлиқ ҳолда қабул қилинди.

    'АҚШ ва Киев Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 20:22

    АҚШ ва Киев Украинага Patriot ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради

    Зеленскийнинг айтишича, ҳар бир Patriot тизимининг нархи қарийб 1 миллиард долларни ташкил этади.

    '65 ёшли бемор операция пайтида кларнет чалди'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 20:08

    65 ёшли бемор операция пайтида кларнет чалди

    Ушбу жараёнда шифокорлар унинг бош миясига электр импулслари таъсирини кузатишлари мумкин бўлган.

    '102 қаватли осмонўпар бино нурай бошлади'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 17:54

    102 қаватли осмонўпар бино нурай бошлади

    Бинонинг ташқи фасадида кўплаб ёриқлар ва бўшлиқлар пайдо бўлган, ичкарида эса вақти-вақти билан лифтлар бузилиб, сув сизиб чиқмоқда.

    'Туркманистондан Афғонистонга газ қувури ётқизиш ишлари бошланди'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 17:48

    Туркманистондан Афғонистонга газ қувури ётқизиш ишлари бошланди

    Гурбангули Бердимуҳамедов Серхетобод-Ҳирот газ қувурининг навбатдаги босқичи ишга туширилишини очиб берди.

    'Японияда илк бор аёл бош вазир этиб сайланди'ning rasmi

    Дунё 21.10.2025 17:29

    Японияда илк бор аёл бош вазир этиб сайланди

    Санаэ Такаити Япония тарихида бош вазир бўлган биринчи аёлга айланди. У 64 ёшда ва консерватив қарашлари билан танилган.