"Саидазиз медгородок" 20 йил муддатга қамалди.
Тошкентда жисмонан бақувват бир нечта шахсни ўз атрофига тўплаб, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби жиноятларни содир қилганликда айбланаётган Саидазиз Саидалиев ва 28 нафар шахсга нисбатан 2024 йилнинг 11 июнь куни бошланган суд бугун, 5 август куни ҳукмини эълон қилмоқда.
Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.