АсосийСпорт

Сирдарёлик ўқувчи шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Чемпионатда дунёнинг 20 та мамлакатидан 269 нафар шахматчи ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда.

'Сирдарёлик ўқувчи шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

Шу йилнинг 1-8 август кунлари Тошкент мезбонлигида шахматнинг рапид (тезкор) ва блис йўналишлари бўйича 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ҳамда 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 20 та мамлакатидан 269 нафар шахматчи ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, куни кеча мазкур нуфузли турнирнинг рапид йўналиши бўйича баҳсларида Сардоба тумани 18-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Баҳром Бахриллаев бу циклда 9 имкониятдан 7 очко жамғарди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Баҳром Бахриллаев 6-7 август кунлари ўтказиладиган блис йўналишидаги баҳсларда ҳам иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар