АсосийСаломатлик

Нима сабабдан аломатларсиз иситма чиқади?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

'Нима сабабдан аломатларсиз иситма чиқади?'ning rasmi

Иситма — турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг саломатлигини хавф остида қолдириши мумкин.

 — Ҳар бир инсон организми индивидуал хусусиятга эга, — дейди мутахассис. — Шу сабабли бир дори воситаси икки беморга икки хил таъсир кўрсатиши мумкин. Бири шу малҳам туфайли касалликдан халос бўлса, бошқаси саломатлигини хавф остида қолдириши ҳеч гап эмас.

Дори иситмаси организмнинг қабул қилинган маълум препаратларга нисбатан жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Бундан асосан ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўлловчилар азият чекиши эҳтимоли катта.

Бундай синдром одатда маълум бир дорини қабул қила бошлагандан сўнг 7-10-кунлар оралиғида юзага келади. Бемор доимий ёки вақти-вақти билан кўтарилиб турувчи иситмадан азият чекади.

Оқибатда бора-бора тана ҳарорати 39-40 даражага етиб, кучли титроқ пайдо бўлади. Қон таркибида эозинофиллар (лейкоцитлар) сони ортиб кетиши кузатилади.

Вақт ўтиши билан иситмадан ташқари танада дориларга нисбатан юқори сезувчанлик аломатлари бўлган эшакеми, пурпура, қизил тошмалар пайдо бўлади.

Баъзи ҳолларда мазкур патология янада оғирроқ асоратлар — артерит, эксфолиатив дерматит, гемолитик анемия, қонда тромбоцитлар миқдори камайиши билан кечади. Бундай симптомлар токи ўша препаратни қўллаш тўхтатилгунга қадар давом этади.

Бироқ тиббий амалиётда дори иситмасини аниқлаш бирмунча мураккаб жараён. Буни барча шифокорлар ҳам тўғри ташхислай олмайди. Оқибатда нотўғри буюрилган муолажа айрим дориларга юқори сезувчанлиги бўлган беморлар аҳволини янада оғирлаштириб юбориши хавфи мавжуд.

Кўпинча дори иситмасига сульфаниламидлар, антибиотиклар, талваса (судороги) ва яллиғланишга қарши препаратлар, зардоблар, юрак-қон томир ҳамда марказий асаб тизимига таъсир кўрсатувчи дорилар ҳамда таркибида йод сақловчи контраст моддалар сабаб бўлади.

Баъзи ҳолларда яллиғланишга қарши ностероид дорилар, аспирин ва унинг аналоглари, қолаверса, турли витаминлар ҳам хасталикни қўзғатиш хусусиятига эга.

Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт марказида шундай патологияларга энг илғор диагностика воситалари ёрдамида ва юқори малакали мутахассислар томонидан аниқ ташхиш қўйиш ва самарали даволаш имконияти яратилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда'ning rasmi

Саломатлик 15.10.2025 14:05

Антибиотиклар бактерияларга қарши самарасизлашиб бормоқда

Инфекцияларнинг дори воситаларига чидамлилиги 5–15 фоизга ошмоқда.

'Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?'ning rasmi

Саломатлик 17.09.2025 08:40

Чипс ва “fast-food” хотира пасайтирадими?

Чипс ва “fast-food” истеъмолидан 4 кундан сўнг хотира пасайиши мумкин, олимлар огоҳлантирмоқда

'Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди'ning rasmi

Саломатлик 04.08.2025 18:44

Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди

Олимлар “инфаркт” дан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини ўйлаб топди.

'Қўшни давлатларда куйдирги авж олди'ning rasmi

Саломатлик 12.07.2025 11:18

Қўшни давлатларда куйдирги авж олди

Касалликнинг Ўзбекистонга таъсири қандай? Инфекция кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?

'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

Саломатлик 30.06.2025 18:05

'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

Саломатлик 25.06.2025 20:00

Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.