АсосийЖамият

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

Янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

'Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади'ning rasmi

Ўзбекистонда бу йил Мустақиллик байрамида аҳоли кетма-кет 4 кун дам олади. Бу Президент Фармони ва Меҳнат кодексига кўра амалга оширилмоқда. Фармонда 3 сентябрь барча ходимлар учун дам олиш куни деб белгиланган. Меҳнат кодексига кўра эса, байрам кунлари дам олиш кунларига тўғри келгани учун 2 сентябь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланади. Шу тариқа: 

- 31 август — олти кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, беш кунликлар учун одатий дам олиш куни; 

- 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;

- 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни;

- 3 сентябрь — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Шунга кўра, бу йил янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади ва 4 сентябрь 2024-2025 йилининг биринчи ўқиш куни ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар