АсосийЖамият

"Ўзгидромет" ёзнинг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Августнинг учинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

'"Ўзгидромет" ёзнинг сўнгги кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди'ning rasmi

Август иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундуз кунлари ҳаво 39-41 даражагача, жанубда 42-44 даражагача исийди, дея хабар бермоқда "Ўзгидромет".

Кейиналик иссиқ бироз пасаяди ва ҳудуднинг катта қисмида биринчи ўн кунликнинг охиригача кундуз кунги ҳаво ҳарорати 36-39о атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-42 даражагача бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 22-25 даражадан 17-20 даражагача, кундуз кунлари 35-38 даражадан 30-33 даражагача ўзгариб туради.

Қайд этилишича август ойи қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда.

Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

    Бошқа янгиликлар