АсосийЖамият

“083 маълумотномаси”ни олиш учун тиббиёт муассасига бориш шарт эмас

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди, мутлақо бепул.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ, тиббий маълумотномаларни бериш босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилмоқда.

Тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун ушбу муассасаларга қайта бориш шарт эмас.

Шунчаки, my.gov.uz орқали "Соғлиқни сақлаш" бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани  онлайн юклаб олиш кифоя.

 Маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади. Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

Мутлақо бепул ва қулай!

    Бошқа янгиликлар