АсосийЖамият

Наманганда операция пайти аёл қорнида дока ва қўлқоп қолиб кетган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу хабарлар ортидан ўрганиш ишлари бошланди.

'Наманганда операция пайти аёл қорнида дока ва қўлқоп қолиб кетган'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманида кесарча кесиш амалиёти ўтказилган аёл қорнида тиббий дока ва резина қўлқоп қолиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айни пайтда мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олингани хабар қилинди

- Мавжуд вазиятга зудлик билан аниқлик киритиш мақсадида тегишли Ишчи гуруҳ Наманган вилоятига юборилди.

Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади, - дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар