АсосийЖамият

ДХХ томонидан ҳудудларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фарғона, Хоразм ва Тошкентда тезкор тадбирлар ўтказилди.

'ДХХ томонидан ҳудудларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

Жойларда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди, дея хабар қилмоқда ДХХ матбуот хизмати.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Тошкент-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғига яшириб қўйилган 9 кг. 573 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, мазкур шахснинг яшаш хонадонидан ҳам 2 кг. 779 гр. “гашиш” ва 1 кг. 29 гр. “опий” моддалари ҳужжатлаштириб олинди. 

Тезкор тадбир давомида, ушбу фуқаронинг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида истиқомат қилувчи, 1987, 1989 ва 2003 йилларда туғилган шериклари ҳам қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, улардан бири муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлсада, аммо, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

 Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида ҳаракатланаётган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Киа” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. 

Натижада автомашинада 2 кг. 821 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, у Тожикистон Республикасида яшовчи фуқародан ҳар бир килограммини 6500 АҚШ долларидан сотиб олган ушбу наркотик моддани Хоразм вилоятидаги гиёҳвандфурушларга сотишни режалаштирган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи, 1990 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

Натижада, унда кир ювиш воситалари пакетларига қадоқланган 45 кг. 898 гр. кристалл кукунсимон моддалар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланди. Шунингдек, фаол тадбир давомида 1 кг. 190 гр. “Тропикамид” моддаси ҳам мусодара қилинди.

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахс 1512 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган фуқарога 60 млн. сўмга сотган вақтида ушланди. 

Маълум бўлишича, ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан олиб келинган. 

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 16:54

    “М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган

    Энергетика вазирлиги Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида юзага келган вазият бўйича тарқалган видеоларга изоҳ берди.

    'Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 15:46

    Ҳисоб палатаси вазирлик ва идораларнинг 9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирди

    Президент Ҳисоб палатаси томонидан амалга оширилган ишлар ва асосий вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

    'Рақобат қўмитаси картошка нархларини ўрганмоқда'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 14:36

    Рақобат қўмитаси картошка нархларини ўрганмоқда

    Сал аввал Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини тўхтатган эди.

    '2025 йил учун пахта хом-ашёси хариди қоидалари ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 14:25

    2025 йил учун пахта хом-ашёси хариди қоидалари ўзгарди

    Энди пахтанинг бошланғич нархи Нью-Йорк биржасидаги фьючерс котировкаларидан келиб чиқиб белгиланади.

    'Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 14:20

    Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

    Статистика агентлиги батафсил маълумотларни маълум қилди.

    'Навоийда ЙПХ ходими 16 ёшли ҳайдовчи сабаб вафот этди'ning rasmi

    Жамият 20.01.2025 11:25

    Навоийда ЙПХ ходими 16 ёшли ҳайдовчи сабаб вафот этди

    Ҳайдовчи инспекторнинг тўхташ талабига бўйсунмай инспекторни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.