АсосийЖамият

Сенат ИИО ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонунни рад этди

Қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилиши кераклиги билдирилди.

'Сенат ИИО ходимларини видеога олишни тақиқловчи қонунни рад этди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати 16 августдаги ялпи мажлисда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни “обрўсизлантириш мақсадида” тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонунни маъқулламади.

Бугун, 16 август куни Сенатнинг ялпи мажлисида сенаторлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни обрўсизлантириш мақсадида тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди.

"Мазкур ҳолат учун жазони белгиловчи МЖтКга киритилаётган ўзгаришлар, яъни 195-2- модда таҳририда ҳам бир қатор масалалар мавжуд. Ушбу модда ҳам яна ишланиши зарур", - дейди сенатор Толибжон Абдумаликов.

Унинг айтишича, қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси тузилади.

Мазкур қонун 2023 йилдан буён муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида депутатлар ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида видеотасвирга олган шахсларга 15 суткагача қамоқ жазоси белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаб, сенатга юборган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:36

    Рақобатни ривожлантириш қўмитаси биноси аукционга қўйилди

    Объектнинг бошланғич баҳоси 58,61 млрд сўм.

    'Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Шайхонтоҳурда 2 қаватли дўкон ёниб кетди

    Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб борган.

    'Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:21

    Ўзбекистон экологияси учун GEF 6,1 млн доллар ажратади

    Шунингдек, ушбу ташкилот Марказий Осиё экотизими бўйича лойиҳани қиймати 18,4 миллион доллар билан молиялаштиради.

    'Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:12

    Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи ЖСТ талаблари асосида бирхиллаштирилади

    2027 йил 1 январгача алкоголь маҳсулотларига қўлланиладиган акциз ставкалари босқичма-босқич тенглаштирилади.

    'Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Наманганда Onix уриб кетиши оқибатида яна бир ЙПХ ходими ҳалок бўлгани айтилмоқда

    Наманган вилоятига даволаниш учун борган навоийлик ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди.

    'Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:42

    Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилади

    2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оила шажарасини онлайн тарзда кўриши мумкин бўлади.