АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 2008 йилда туғилган талаба лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғуллангани аниқланди

Тезкор тадбирлар давомида унинг крипто-ҳамёнида 450 USDT мавжудлиги ҳам аниқланган.

'Тошкентда 2008 йилда туғилган талаба лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғуллангани аниқланди'ning rasmi

Тошкентда крипто-активлар айланмаси билан лицензиясиз шуғулланган талаба аниқланди. У 10 ой давомида 64,7 минг USDT миқдоридаги крипто-активларни олди-сотди қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қонунбузарлик ҳолатини аниқлади.

Маълум қилинишича, Тошкент туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган фуқаро пойтахтдаги давлат олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олади. У 2025 йил декабридан 2026 йил октябрига қадар «Bitget» крипто-биржаси орқали лицензиясиз фаолият юритиб, жами 64 715 USDT миқдоридаги крипто-активларни олди-сотди қилган.

Шунингдек, у Telegram мессенжери орқали 140 та хорижий давлатнинг виртуал телефон рақамларини сотиш билан ҳам шуғулланган.

Тезкор тадбирлар давомида унинг крипто-ҳамёнида 450 USDT мавжудлиги ҳам аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар