Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида ВАЗ-2105 русумли автомобиль дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 26 октябрь куни соат 23:30 ларда Шаҳрисабз туманидаги Катта новқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлида содир бўлган.
2006 йилда туғилган М.Х. ВАЗ-2105 русумли автомобилни бошқариб кетаётганида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги дарахтга урилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






