АсосийДунё

Камчаткада 7.1 магнитудали зилзила бўлди

Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

'Камчаткада 7.1 магнитудали зилзила бўлди'ning rasmi

РФнинг Камчатка ҳудудида 7.1 магнитуда кучли зилзила қайд этилди (Тошкент вақти билан соат 00:10 да). Унинг эпицентри Тинч океанидаги Петропавловск-Камчатский шаҳридан 108 километр жануби-шарқда қайд этилган.

Шунингдек, зилзила Элизовский, Уст-Камчатский ва Вилючинский шаҳар-туманларида ҳам сезилган. Зилзиладан сўнг дарҳол 3,9 магнитудали кетма-кет силкинишлар содир бўлган. 

Мутахассисларга кўра, Камчатка қирғоқларида цунами хавфи йўқ.

Маҳаллий аҳолининг ёзишича, бундай зилзила узоқ вақтдан бери юз бермаганди. Одамлар тезда уйларини тарк этишга ёки хавфсиз жойга яширинишга ҳаракат қилишган.

Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чорвоқдаги Sea Breeze курорти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви санаси белгиланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:00

    Чорвоқдаги Sea Breeze курорти лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви санаси белгиланди

    Бўстонлиқ туманида Sea Breeze Uzbekistan халқаро туристик маркази лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик муҳокамаси 23 январь куни бўлиб ўтади.

    'Испания жанубида икки тезюрар поезд тўқнашиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:11

    Испания жанубида икки тезюрар поезд тўқнашиб кетди

    Ҳодиса ортидан камида 21 киши ҳалок бўлди.

    'Пирс Морган Трампнинг Гренландия режаларига киноя билан жавоб қайтарди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:15

    Пирс Морган Трампнинг Гренландия режаларига киноя билан жавоб қайтарди

    Британиялик журналист Пирс Морган АҚШ президенти Дональд Трампнинг Гренландия ҳақидаги баёнотларини масхара қилиб, Буюк Британия Қўшма Штатларни “қайта сотиб олиши” кераклигини айтди.

    'Германияда АҚШдаги ЖЧни бойкот қилиш таклифи муҳокама қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:48

    Германияда АҚШдаги ЖЧни бойкот қилиш таклифи муҳокама қилинмоқда

    Сўров натижаларига кўра, агар АҚШ Гренландияни ҳарбий йўл билан эгалласа, германияликларнинг деярли ярми мамлакат томонидан Жаҳон чемпионатини бойкот қилишни қўллаб-қувватлашга тайёр.

    'Европа Трампга қарши бирлашмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:18

    Европа Трампга қарши бирлашмоқда

    Европанинг саккизта давлати АҚШ президенти Дональд Трампнинг бож жорий этиш ва Гренландия бўйича таҳдидлари трансатлантик муносабатларни издан чиқариши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    'Дональд Трамп Эронга янги раҳбар излаш вақти келганини айтди'ning rasmi

    Дунё 18.01.2026 14:45

    Дональд Трамп Эронга янги раҳбар излаш вақти келганини айтди

    Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг ҳозирги раҳбарияти Эронни оғир инқирозга олиб келган.