АсосийМаданият

Белгиялик журналист ўзбек палови ҳақида лавҳа тайёрлади

Лавҳа журналистнинг Ўзбекистонга қилган ижодий саёҳати давомида суратга олинган.

'Белгиялик журналист ўзбек палови ҳақида лавҳа тайёрлади'ning rasmi

Француз тилидаги Бельгия радио ва телевидениесининг (RTBF) махсус дастури бош муҳаррири Francois Mazure ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўзбек паловига бағишланган видеолавҳаларни жойлаштирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Мазкур видеоролик белгиялик журналистнинг Ўзбекистонга қилган ижодий саёҳати давомида суратга олинган. Унда Тошкент шаҳридаги ош марказларидан бирида палов тайёрлаш бўйича тўлиқ жараён томошабинларга тақдим этилган.

"Палов Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиёдаги энг машҳур таомлардан биридир. Ёғ, пиёз қўй ёки мол гўшти, сабзи ва гуручдан тайёрланадиган ушбу таомни ўзбек халқи жуда севиб тановул қилади. Мен палов пишириш жараёнини кузатиш ва уни татиб кўриш мумкин бўлган машҳур жойлардан бири – Тошкентдаги Палов марказига бордим...", – деб ёзган муаллиф.

Журналист, шунингдек, Бухоро, Самарқандда ҳам бўлиб, лавҳалар тайёрлаган.

    Бошқа янгиликлар