Тошкент вақти билан соат тахминан 16:01 ларда Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 20 август куни, соат 16:01 да зилзила содир бўлди.
- Эпицентр: Наманган вилояти, Уйчи тумани.
- Зилзила координаталари: 40,96 градус шимолий кенглик;
- 71,8 градус шарқий узунлик.
- Магнитуда М=3.
- Чуқурлик 9 км. З
- илзила эписентри Тошкентдан 219 км жанубий-шарқда.
Маълумот учун унинг кучи вилоят ҳудудларида сезилмаган.