АсосийЖамият

21 август учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради

'21 август учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-20 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иccиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда  шамол эсади.  Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда  шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда  шамол эсади.  Айрим жойларда  шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.  Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво  бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Тошкент вилояти ва Фарғона водийсининг  айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол  эсади.  Кечаси 9-14, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар